ёнғоқ
билан улашинг
1. Мағзи қаттиқ пўчоқ қобиққа ўралган кўп йиллик мевали дарахт.
-
Адолат чироқларни ёқиб юбориб, ёнғоқ тагидаги супага жой қилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Отлиқлар қўш ёнғоқнинг ёнидан ўтиб, тўғонга қараб бурилишди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
2. Шу дарахтнинг меваси.
-
Ёнғоқ чақмоқ.
-
Улар боққа чиқиб, тўкилган ёнғоқларни териб турганда, Жонузоқ оқсоқол қайтиб келди. С. Анорбоев, Оқсой
ёнғоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бир қоп ёнғоқ
-
— Биз уни [Тожиматни] ёшлигимизда, бир қоп ёнғоқ, дер эдик. Эссиз, — деб ачинди Назаров. С. Анорбоев, Оқсой
-
[Умрзоқ ота:] Ҳа, Ғани самоварчи эски қадрдоним. Қурмағур бир қоп ёнғоқ: борсам, сира зериктирмайди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Бошида ёнғоқ чақмоқ
Қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирмоқ
-
Бек Лаълининг қўйнини шу вақтгача пуч ёнғоққа тўлдириб келаётганини оппа-очиқ айтди-қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Лекин мен сизнинг қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлғизмайман [деди Сидиқжон]. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЁНҒОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YONG‘OQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёнғоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар