ёдгорлик
билан улашинг
1. Эсдалик, эслаб юриладиган нарса; совға.
-
— Мендан ёдгорлик бўлсин, Меъмор, — деди Чўли бобо, — ҳозир кун ис-сиқ, совуқ кунларда кийиб юрасиз. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Бирор шахс ёки воқеа хотираси учун тикланган ҳайкал, бюст.
-
Мозорнинг ўрнига номаълум солдатларга ёдгорлик қўйиладиган бўлиняпти [деди Ҳасан ака]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Саидусмон қишлоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жангчилар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
3. Ёдгор бўладиган, эсдалик сифатида сақланадиган нарса; меъморий обида.
-
Бир-икки кун Самарқанд шаҳрини айланиб, эски ёдгорликларни хўп томоша қилдим, сўнгра Бухорога жўнаб кетдим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
4. Қадимги ёзма манба, қўлёзма.
-
Бу сўз қадимги ёдгорликлар тилида тўрқу шаклида келиб, ипак, ипак газлама деган маъноларда ишлатилган. ЎТА
ЁДГОРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YODGORLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёдгорлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар