ўринли
билан улашинг
1. Миқдор билдирувчи сўзлар билан келиб, шу сўзлар билдирган миқдорда ўринга эгаликни билдиради; ўринга эга, ўрни бор.
-
Тўрт ўринли энгил машина. Олти юз ўринли зал. Икки юз ўринли касалхона.
-
Шерзод ётган еттинчи палата икки ўринли эди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
2. Ҳақиқатни ифодалайдиган, адолатли; асосли, тўғри.
-
Ўринли мулоҳаза. Ўринли фикр. Ўринли маслаҳат.
-
Ҳасан сўфи билан Алим бува Қудратнинг ўринли гапларини жон қулоқлари билан тинглашди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Жоиз, муносиб.
-
Шуни айтиб ўтиш ўринлики, бу муносабатнинг моҳияти ҳақида ўзбек тилшунослигида фикр баён қилинмаган. ЎТА
4. Ўз жойида, ўрни билан, заруриятга кўра; тўғри.
-
Ўринли харажат. Ўринли сарф. Минерал ўғитларни ўринли ишлатмоқ.
ЎРИНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RINLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўринли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар