ўринсиз
билан улашинг
1. Асоссиз, бесабаб, беҳуда, ортиқча, нотўғри.
-
Ўринсиз ғазаб. Ўринсиз араз. Ўринсиз койимоқ.
-
Аваз қозининг шикояти ўринсиз топилиб, мол-мулки мусодара қилинди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Қўрқмангиз, ҳожи! Марғилон ҳокими ўринсиз қон тўкувчи эмасдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ярим кечага борганда, Оқилахон қуруқ туҳмат, ўринсиз таналардан қутулиш йўлларини ўйлай-ўйлай, диванга суянганича ухлаб қолди. Р. Раҳмонов, Талваса
2. Муайян вазиятга тўғри келмайдиган, ёпишмайдиган; ноўрин.
-
Убай, директорнинг ўринсиз ҳазилидан шартта орқасига ўгирилди-ю, кабинетдан чиқиб кетди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Муҳаммаджон ҳозир гапиришни ўринсиз деб билди ва қовоғини солиб, юзини Зокирдан ўгириб олди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Бирор заруратсиз қилинган; фойдасиз, нотўғри, беҳуда, чакки.
-
Бир бойнинг икки ўғли бўлиб, каттаси маишатпараст, серхаражат, пулни ўринсиз сарф қиладиган экан. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
ЎРИНСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RINSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўринсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар