ўриндиқ
билан улашинг
1. Ўтириш учун мўлжалланган махсус мослама (масалан, стул, кресло, диван ва шу кабилар).
-
Ўриндиқда ўтирган қиз сакраб ерга тушди. М. Назаров, Сирли хат
-
Меҳрихон опа инграганича Москвичнинг орқа ўриндиғида ётарди. Н. Қобил, Беморлар
-
— Хизмат? —
-
деди Каримий дарвоза остидаги тахта ўриндиққа пуфлаб ва Баширжонни ўтиришга таклиф этди. Н. Аминов, Суварак
2. Шундай нарсаларнинг орқа (кет) қўйиб ўтириладиган жойи, қисми.
-
Ёдгорнинг кўз ўнги қоронғилашди-ю, йиқилиб қолмаслик учун, стул ўриндиғини чангаллаб олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ЎРИНДИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RINDIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўриндиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар