Izoh.uz сайтида ўрин сўзининг изоҳи ва маънолари

ўрин

от

1. Бирор кимса ёки нарса ишғол қилиб турган ёки ишғол қилиши мумкин бўлган ер, сатҳ ёки фазо; жой.

  1. Тошни ўрнидан қўзғатиб бўлмади. Ўтирган ўрин топади. Мақол

  2. Баъзилари ўтирган ўринларида мудраб қолишибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  3. Мактаб қишлоқнинг қоқ ўртасида бўлади. Ҳу, ана у ерга идора, клуб тушади. Мана бу тўқайнинг ўрни боғ бўлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  4. Сафар бўзчи турган ўрнидан жилмади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  5. У ўтирган ўқув залида ҳамма ўринлар банд. П. Қодиров, Уч илдиз

2. Ухлаш, ётиб дам олиш учун тўшаб қўйилган кўрпа, ёстиқ ва шу кабилар мажмуи; жой.

  1. Муҳаббат чирой танламас, уйқу — ўрин. Мақол

  2. Она-бола бир ўрин ёзиб ётдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Комил кетгандан кейин Бўронбек уйига кириб, чинни косада тўлдириб бўза симирди-да, ўрин солиб ётди. Ҳ. Ғулом, Машъал

  4. Ўрин йиғилмаган, тош-ойна олдидаги курсида Мунисхоннинг ички кўйлаги ётарди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири

3. Яшаш учун бошпана, тураржой, маскан.

  1. [Қутидор:] Уятсизга менинг уйимда ўрин йўқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар

4. Кишининг, нарсанинг ҳаётда ўзига хос фазилат, мавқе ва шу кабилар билан белгиланувчи ҳолати, мавжудлик мақоми.

  1. Кун ҳисобин ой олар, бедов ўрнин той олар. Мақол

  2. — Бу қиздан бир бало чиқади. Ўнта ўғилнинг ўрнини босади, — дейишарди. С. Аҳмад, Уфқ

  3. Тушуниб турибман, ўлганларнинг ўрни мана шунақа улуғ айёмда йўқланади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

5. Бирор нарсанинг маълум бир жойи, қисми, бўлаги.

  1. Эртакнинг баъзи ўринларини қолдириб кетмоқ. Мақоланинг айрим ўринларига тузатиш киритилди.

  2. Кумушбиби хатнинг бу ўрнига етганда қизариниб, бир оз ўқишдан тўхтаб олди ва давом этди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

6. Иш-ҳаракат, фаолият ва шу кабиларнинг белги-даражаси жиҳатидан кўрсаткичи, банд этган ҳолати, даражаси.

  1. Бир вақтлар Тошкент шаҳри дов-дарахтлар бўйича жаҳон-да иккинчи ўринда турарди. Газетадан

  2. Ўйлаймизки, йигитлар совринли ўринлардан бирини олишга ҳаракат қилишади. Газетадан

7. Вазифа, лавозим.

  1. Ўрнини эгалламоқ. Ўрнидан бекор қилмоқ. Эски раиснинг ўрнига янгиси сайланди.

  2. Халқ иши бўлгандан кейин ўриннинг катта-кичиги бўлмас экан, Эргашвой. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  3. Асқар ота эркаклар қошида кўп муҳтарам хотинларни кўрган, лекин буларнинг кўпчилиги раис, мудир, директор дегандай раҳбарлик ўриндаги хотинлар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар

8. 3-шахс эгалик шаклида) (Бирор иш-ҳаракатни бажариш учун қулай фурсат, пайт, маврид; хонаси.

  1. Ўрни келса, отангни ҳам аяма. Мақол

  2. Бўлак гапларни ўрни билан гаплашармиз. Биз томонларга ҳам боринг. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. Ўрни келмаганда, мен ҳам гапирмас эдим. А. Қаҳҳор, Хотинлар

  4. Ҳозир иноднинг ўрни эмаслигини ҳарчанд уқтирмоқчи бўлдим, кўнмади. А. Қодирий, Ўтган кунлар

9. Бирор иш, ҳаракат учун зарурат, асос; ҳожат, эҳтиёж.

  1. Меҳнатсиз пул топиш йўлига тушгач, чўнтакни қаппайтириб олгандан сўнг, ишни ҳам, коллективни ҳам ҳурмат қилишга ўрин қолармиди? Муштум

  2. Васвасаланишнинг ўрни йўқ, мундан сўнг ҳам сизнинг хайрихоҳона кенгашларингизга муштоқман А. Қодирий, Ўтган кунлар

10. бу ( шу сўзи билан) Муайян фурсат, ҳолат маъносини билдиради.

  1. Шу ўринда яна бир нарсага эътиборни қаратмоқчиман.

  2. Рафиқам Мукамбархоннинг тадбиркорлиги бу ўринда ҳам жонимга ора кирди. Н. Сафаров, Оловли излар

11. Муайян мавқе, ҳолат.

  1. Шахснинг ҳазил-мутойиба, юморга мойиллиги ҳам муҳим ўрин тутади. ЎТА

  2. Ўтмишдаги санъаткорлар ичида қизиқчилар алоҳида ўрин эгаллаб келганлар. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ

  3. Бу оддий тракторчи жувонга бўлган эҳтиром уни айрим ўринга қўяр эди. А. Қаҳҳор, Асарлар

12. Макон маъноли грамматик терминлар таркибида қўлланади:

  1. Ўрин келишиги. Ўрин ҳоли. Ўрин эргаш гап.

13. 3-шахс эгалик ва жўналиш ўрин-пайт келишиклари шаклида (— ўрнига, ўрнида) кўм. взф. Зидлик, қиёс каби муносабатларни, каби, эваз, кўра кўмакчиларига хос маънони билдиради.

  1. Лекин ечиниш ўрнига шошилиб портфелини олди. С. Зуннунова

  2. Янги директор. Сенинг ўрнингга ит боқсам бўлмасмиди! С. Аҳмад, Уфқ

  3. Бу кунки қорачопон ва қипчоқ низоларини сизга бир тимсол ўрнида кўрсатайин А. Қодирий, Ўтган кунлар

  4. Нима қилди? — деган эди, опаси ўрнига синглиси жавоб берди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

14. Ўрин (эркаклар исми).

ўрин сўзи қатнашган жумлалар:

Иссиқ ўрнини совитмоқ (ёки ташламоқ, кечмоқ)

Мавжуд қулай, яхши шароит-имкониятидан, жойидан кечмоқ, уни ташламоқ.
  1. Ҳе йўқ, бе йўқ иссиқ ўрнимни совитиб, ишимдан олиб ташласанг Газетадан

  2. Сабабики бўлмаса, ким иссиқ ўрнини ташлаб, қум тепаликлари орасида саргардон бўлиб юради?! Мирмуҳсин, Меъмор

Кўнгли ўрнига (ёки жойига) тушмоқ

Кўнгли таскин топмоқ, хотиржам бўлмоқ.
  1. Хўш, кўнглинг жойига тушдими? О. Ёқубов, Чин муҳаббат

Ўрин йўқ

Кераги йўқ, ортиқча.
  1. Кўнгил яқин жойда бундай гапларга ўрин йўқ. С. Зуннунова, Янги директор

Ўрнига келтирмоқ

айн. Ўрнига қўймоқ.
  1. [Қодиров] Колхозчилар йўл-йўлакай қўл қовуштириб салом беришларини, иззат-ҳурматини ҳамиша ўрнига келтиришларини истайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

Ўрнига ўтмайди

Ўрнини босмайди, мурод ҳосил бўлмайди.
  1. Мамажон полвон ишга тушишдан олдин патефонни бир қўйиб, музика эшитиб олмаса, ўрнига ўтмайди. Газетадан

Ўрнига қўймоқ

Кўнгилдагидек, қойил қилиб, жуда яхши бажармоқ; ўринлатмоқ.
  1. Тошкент халқаро анжуманларни ўрнига қўйиб ўтказишда бой тажрибага эга. Газетадан

  2. Ғулом ака унга иш буюриб қолгудек бўлса, боши осмонга етар, севинганидан чопқиллаб бориб, дастёрчиликни ўрнига қўярди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди

Ўрнида кўрмоқ

Қаторига қўшмоқ; ҳисобламоқ.
  1. Мардикорни, хизматкорни, косибни одам ўрнида кўришмайди бу замонда. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Шу икки йилдан бери менга бўлган алоқангиз бир зарра ҳам ўзгарган эмас мени хотин ўрнида кўрмайсиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар


ЎРИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

O‘RIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1111
Сўзнинг тескари ёзилиши
нирў
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
1090

ўрин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
ўрин сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ўрин сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+