байрам
билан улашинг
1. Тарихий, маданий-маънавий анъаналарга кўра расмий ёки норасмий равишда уюштириладиган умумхалқ шодиёнаси куни, тантана куни.
-
Мустақиллик байрами. Наврўз байрами. Ғалаба байрами. Янги йил байрами.
-
Янги йил байрами дилимизга яқин, ҳаммага бирдай қувон-чу фараҳ бахш этадиган, ёрқин туйғуларни уйғотадиган қутлуғ айём! Саодат
-
Бугунги Наврўз байрами барча-барчага янги бахт, улкан зафарлар келтиради. Газетадан
-
Мен байрамларни жуда-жуда севар, жуда-жуда орзиқиб кутардим. Ёшлик
2. Бирор-бир муносабат билан ўйин-кулги иштирокида тантанали равишда ўтказиладиган тадбир.
-
Оилавий байрам. Арча байрами. Спорт байрами. Шеърият байрами.
-
Санъат байрами. Пахта байрами. Болалар арча байрамидан уйларига хурсанд бўлиб қайтадилар.
-
Пахта байрамини ёр-жўралар билан Гулистон районида ўтказдик. А. Қаҳҳор, Минг бир жон
-
Вакилларимиз санъат байрамига жиддий тайёргарлик билан келдилар. Газетадан
3. кўчма Вақтичоғлик, хурсандлик; бахт, омад.
-
Жони соққа кунда байрам, Кунда тўй. Мақол
-
Эшакнинг ўлими — итнинг байрами. Мақол
-
Унинг [аёлнинг] борлигининг ўзи — жамиятнинг байрами. Газетадан
БАЙРАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAYRAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
байрам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар