баён
билан улашинг
1. Табиат ва жамият ҳақидаги тушунча ҳамда тасаввур юзасидан инсон фикри ва мулоҳазаларининг оғзаки ёки ёзма ифодаси.
-
Оғзаки баён. Баён қилмоқ. Фикр баён қилмоқ.
-
Бу ёғини қайси тил билан баён этсам экан Х. Тўхтабоев, Сеҳрли қалпоқча
-
Гўрўғлибек бошидан ўтган воқеаларни бирма-бир баён этди. Гўрўғли
-
Ҳа, кўрасан, лекин шуни унутма асло, Аҳволингни баён қилгин фарзандларга хос. А. Орипов
-
Агар чиндан ҳам сени пул қизиқтирмай, муҳим деб ўйлаган гапингни қисқа баён этиш қўлингдан келса, қучоқ-қучоқ асар ёзишингнинг фойдаси йўқ. Шукрулло
2. ад. Адабий асарнинг содир бўлган ёки бўлаётган воқеалар ҳамда воқеаларнинг бориши ҳақида ҳикоя қилинадиган қисми.
-
Романда тавсиф, муаллиф мулоҳазалари ва баёнлар кўп.
3. ад. Тавсиф; изоҳ бериш.
-
Асарнинг қимматли бобларидан бири шеърият ва аруз баёнидир. Фан ва турмуш
4. Ўқиб ёки айтиб берилган бирор матн асосида ёзиб чиқилган иш; ёзма иш (ўқувчилар билимини баҳолашнинг ёзма шаклларидан бири).
-
Ўқувчилар баён ёзишди. Баённи текшириб чиқмоқ. Баёнлар тўплами.
баён сўзи қатнашган жумлалар:
Баён аломати
БАЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAYON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар