байир
билан улашинг
1. Қўлга ўргатилган ҳайвон (асосан от); жайдари.
-
Байир от.
-
Раис билан Ўктам оёқ устида бир пиёладан қайноқ чой ичишди-да, қора байир ва қизил жийронга минишди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Мен унинг йигитларига бир кам тўқсон байир берганман. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. кўчма с.т. Шароитга кўникиб, қадрдон бўлиб қолган.
-
Тақсирим байир хотинларининг устига ўн тўрт яшар қиз олиб ишрат камарини боғладилар. Муштум
3. Қумли чўлларда шамол оқибатида пайдо бўлган ботиқ жойлар.
-
Байирда кичик-кичик чуқурликлар билан бирга қатор қум тепаликлари ҳам бўлади. ЎзМE
БАЙИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAYIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
байир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар