бай-бай
билан улашинг
1. ундов сўз Ҳайратланиш, ажабланиш ҳолати ёки таҳсин маъносини ифодалайди.
-
Бай-бай, шаҳаншоҳлар турадиган уйлар-а! С. Нуров, Нарвон
-
Бай-бай, унинг ялқовлиги, аммо тил деган бир қулоч. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эндигина ётоқхона зина-поясига етган ҳам эдики, балкондан пастга қараб турган қизга кўзи тушди: Бай-бай, чакки эмас-у Ёшлик
-
.баковул ичига қийма тиқилган какликларни олиб ўтяпти. Бай-бай, мунча ҳиди яхши-я? — деб ўйлади у, оғзининг суви келиб. М. Осим, Ўтрор
-
[Бурҳон:] Бай-бай, бу вино эмас, асал-ку, дўстим. Уйғун, Ҳуррият
2. Хушёқмаслик, норозилик, таассуфни ифодалайди.
-
Бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? С. Аҳмад, Сайланма
-
Бай-бай, бу болаларнинг дастидан ўлиб бўлдим; ахир бу тош қурт, жиғилдонларингни тешиб юборади-ку. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Бай-бай, ғоят хунук иш бўлибди,— деди домла ғамгинлик билан. Муштум
БАЙ-БАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAY-BAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бай-бай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар