бахтсиз
билан улашинг
1. Бахтга эришмаган, бахти кулмаган, бахти қора.
-
Она боласининг бахтини кўролмай, бахтсиз бўлгани учун йиғлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Лоақал бу бахтсиз синглингиз учун биргина бош оғритсангиз-чи. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бироқ Анвар ўқишда қанча бахтли бўлса, пешонада ўшанча бахтсиз эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Ҳаёти кулфат, дард-алам билан тўлиб-тошган, турмуш лаззатидан бебаҳра, рўшнолик кўрмаган.
-
Болам, шу муштипар, шу бахтсиз онангнинг ярасига туз сепмасанг, юрак-бағрини қон қилмасанг, даданг келтирган хабарни айтаман. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бирор-бир кўнгилсиз ҳодисага учраган; бечора.
-
Муҳаммаджон сингари болалар, Абдуазиз ота сингари чоллар, кампирлар, ўлим тўшагида ётган беморлар, бахтсиз майиблар оз бўлганмикан? А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Нима, буни машина майиб қилибдимики, бахтсиз ҳодиса деса К. Яшин, Ҳамза
-
Илҳомжон ўз одатига кўра, яна бахтсиз ҳодисалар, ўлим-йитим ҳақида гапира бошлади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
БАХТСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAXTSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бахтсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар