бахтли
билан улашинг
1. Ўз ҳаётидан мамнун, бахти кулган; бахтиёр.
-
Бахтли қиз.
-
Бундай бахтли ёшлик бир марта келадир. Завқини суриб қолинг, айланай. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Илоҳим, бахтли бўл! Онангга, отангга раҳмат, сенга иш ўргатишибди. Ойбек, Танланган асарлар
2. айнан Бахтиёр 2.
-
— Ҳа, майли, — деди хўрсиниб [Қирмизхон], — Сиз билан ўтказган онларимни шу нотавон умримнинг энг бахтли дамлари деб биламан. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
У бу уйда энг ширин, бахтли кунларини ўтказди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
3. Толей баланд, омади бор, омадли.
-
Бахтли овчига чўлоқ кийик йўлиқар. Мақол
-
Айланай, куёв бола, бахтли йигит экансиз, шундай одамларга ўғил бўлибсиз. Муштум
БАХТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAXTLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бахтли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар