бахмал
билан улашинг
1. айнан Духоба.
-
Қизил бахмал. Чий бахмал. Бахмал дўппи. Бахмал тўн.
-
Бахмал пўстин киясан, алла-ё, алла, Зўр паҳлавон бўласан, алла-ё, алла. Қўшиқлар
-
Улар бахмал кўрпа ёпилган иссиқ сандалнинг икки четида ўтириб, кечки таомни бирга емоқда эдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Дала ва тоғларни қоплаган майин майсалар ёки қалин ўт-ўланлар.
-
Бахмал далалар. Бахмал қирлар. Бахмал қирғоқлар.
-
Қандай гўзал бахмал қир, Ям-яшил денгиз гўё. А. Пўлат, Тасаддуқ
-
Жилвага бурканди кумуш қирғоқлар, Бағрига тортарди бахмал ўтлоқлар. Ғайратий
-
Сокин тунда тўлган кумуш ой, Бошин қўйиб бахмал қирғоққа. Ғайратий
-
Бахмал соҳилингга кўз тикиб қолдим, Асрлар сирдоши, эй улуғ дарё. Ғайратий
3. кўчма Қуюқ қоронғилик.Кумуш тонгни, бахмал кечани далада қаршилаб Газетадан.
-
Тонг олди тинч. Ёқимсиз туннинг қора бахмали. А. Мухтор, Асарлар
4. кўчма Майин, ёқимли.
-
Буниси кўп соз, У бахмал овоз Сақланган экан Улуғ ҳофиздан. М. Шайхзода
БАХМАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAXMAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бахмал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар