бахтиёр
билан улашинг
1. Ўз ҳаёти, толеидан мамнун, бахти кулган; бахтли, саодатманд.
-
Бахтиёр ўзбек халқи. Бахтиёр оила.
-
Бахмал қирғоқларни тўлдириб оқди Бахтиёр элимнинг қувончли саси. Ғайратий
-
Ойқиз иссиқ юзини севимли эрининг кўксига қўйиб, қалби қувонч билан тўлиб-тошарди ва ўзини чиндан ҳам бахтиёр ҳис қиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Хурсанд эди беҳад икки ёр, Хурсанд эди икки бахтиёр. Ҳ. Олимжон
2. Ширин, беармон.
-
Бахтиёр ҳаёт.
-
У кунлар Назирқул учун энг бахтиёр кунлар эди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Зокир унинг Наримон билан ўтказган бахтиёр дамларини унутолма-ётганини сезганда, жуда рашки келар ва жеркиб гапирарди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Мамнун, шодон.
-
Қайғуси йўқ бирор кунни кўрмадим, Бирор соат мен бахтиёр бўлмадим. Ҳ. Олимжо
-
Матқовул бахтиёр эди. Бугун қозон осиларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аъзамжон бахтиёр, ўз хотинининг ҳуснидан маст эди. С. Аҳмад, Уфқ
БАХТИЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAXTIYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бахтиёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар