қарашли
билан улашинг
1. Бошқарувида, тасарруфида бўлган; бўйсунадиган.
-
Маданият вазирлигига қарашли муассасалар. Олий таълим вазирлигига қарашли ўқув юртлари.
-
Набиев марказ йўлланмаси билан бизнинг бошқармага қарашли янги очилган шахтага ўтган экан. Ғайратий, Узоқдаги ёр
2. Бирор ҳудудий бутунлик таркибига кирувчи, унинг таркибидаги.
-
Қўшни вилоятга қарашли ерлар.
-
Капсанчилар қишлоғига қарашли Қўғазор маҳалласида турувчи Муҳиддин Муҳаммадсолиҳ ўғли. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Бирор гуруҳ, оила ва шу кабилар таркибидаги, унга оид.
-
Ўзимизга қарашли йигитлар, бирортасига айтамиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Унга қарашли икки муттаҳам йигит кеча кеч Салимнинг кўмаги билан қизни қулайгина ўғирлаб чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Муайян кимсаники бўлган, унга тегишли.
-
бу йил баҳорда устига янги шийпон қилинган эскигина бир уй Мирзакаримбойга қарашли бўлиб Ойбек, Танланган асарлар
-
Чорвоқ даласи қадимда Мадамин билан Олахўжабойга қарашли эди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. кам қўлл. Тааллуқли, оид.
-
Мамажон ялқовнинг кундалик дафтарида турли йилларга қарашли бир неча саҳифаларни ялқовнинг ўз дастхати, ўз оғзи билан айтмоқчи бўламан. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
ҚАРАШЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARASHLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарашли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар