қари
билан улашинг
1. Ёши улғайиб, қарилик даврига ўтмоқ; кексаймоқ, қартаймоқ.
-
Қариган хотин. Қариган дарахт. Аҳмоқ ҳориганини билмас, кўса — қариганини. Мақол
-
— Сиз нечага кирдингиз? — Мени сўраманг, мен энди қариб қолдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қариб қолишган, оғир мусибатни кўтариша олмайди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
2. Жисмонан қарилик даврига хос ҳолатга тушмоқ.
-
Хадича хола умрини хорлик-зорлик тортиб ўтказган ҳамма кишилардай тез қариган А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қалб қўрини эл хизматига бахшида қилган, юртини яшнатиб-яшартирган киши қаримайди. Газетадан
3. кўчма Эскириб, ўз умрини тугатмоқ, тугатиш босқичига ўтмоқ.
-
Асрлардан асрларга улашган Асл санъат қаримайди. Қ. Муҳаммадий.
4. кўчма Хазон бўлмоқ, сўлмоқ.
-
Боғимизга зоғ-у хазон доримасин, Гул ила гулзоримиз қаримасин. Уйғун.
5. кўчма Ўз муддатининг тугаш палласига ўтмоқ, тугаш жараёнида бўлмоқ.
-
— Баҳорнинг дараги бу, — деди Унсин майин оҳангда осмонга қараб, — қиш қариб қолди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Ҳувуллаган сариқ водийда, Қариган куз ётади беҳол. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
қари сўзи қатнашган жумлалар:
Сафар қариди
-
Сафар қариди. Ғуломжон ака юртини шунчалик соғинган эдики, ҳар эслаганда, юрак-бағри эзилиб кетарди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Маъмура синглим, менга олам уйидан жой қолмади, сафарим қариди, муддатим битди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
ҚАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар