қардош
билан улашинг
1. Дўстлик, биродарлик алоқалари билан боғланган, бир-бирига жуда яқин; дўст, биродар.
-
Қардош халқлар.
-
Келар дўстлар, қардошлар Марказий Фарғонага. А. Пўлат
-
Усмон Серивелли шеърларида дўстимиз, қардошимиз озарбайжон халқининг бахтиёр қалби жаранглар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Қариндош, қариндош-уруғ.
-
Акам сутемар бола вақтда онам касал бўлгани учун, Эргашнинг онаси акамни эмизган, у бизга сут қардош эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Оға-ини, қардошимдан — Барчасидан жудо бўлдим. Равшан
3. Ўзига тенг кишига мурожаат шакли; ошна, оғайни, биродар, ўртоқ.
-
Юрагингда нима дард бор, қардош? А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
ҚАРДОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARDOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қардош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар