бахт
билан улашинг
1. ижт. Кишининг ўз фаолияти натижаларидан, ҳаётда қўлга киритган ютуқларидан тўла қониқиши, яшаш тарзидан мамнунлиги, муайян мақсадга етгани, орзу-умидининг ушалиши сифатида намоён бўладиган маънавий-ахлоқий тушунча.
2. Ҳаёт (турмуш)дан тўла мамнунлик ва беармонлик ҳолати; саодат, қут.
-
Меҳнат — бахт келтирар. Мақол.
-
Она-ер нафасига, меҳрига, инъомларига тўйиб яшашдан ортиқ бахт борми? Саодат
3. Омад, толе; иқбол.
-
Уф, нима иш қилсам, кетга қараб кетади, холос, менинг бахтим қурсин. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
-
— Ани шу қизлар сафида менга ҳам жой бордир, — деб ўйлади Адолат. — Бахтимни бир синаб кўрай-чи? И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ҳамма гап пешонада, тақсир Пешона шўр бўлгандан кейин, унда бахт гули унадими! Ҳ. Ғулом, Машъал
бахт сўзи қатнашган жумлалар:
Бахти кулмоқ (ёки очилмоқ)
-
Ажаб эмас, бахти очилиб, Гулнор ҳам яхши, обрўли жойларга келин бўлса. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қисқаси, боладан бахтим очилмади, дўстим. Т. Ашуров, Оқ от
Бахтинг очилсин ёки бахтингни берсин
-
Илоё, бахтингни берсин, яхши қайлиққа учраб, бу кунларинг унут бўлсин, болам! Ойдин, Чақалоққа чакмонча
Бахти қора (ёки қаро)
-
[Холисхон:] Азиз дўстлар, нетай, бахти қаро бўлганга йиғлайман, Азизимдан тирик, ўлмай жудо бўлганга йиғлайман. Ҳамза, Паранжи сирлари
Бахт қуши (бахти ҳумоюн) бошига қўнди
-
Нега бошингга қўнган бахт қушини калтак олиб қувлайсан? С. Аҳмад, Уфқ
-
бошимизга қўнган бу бахти ҳумоюнни учириб юбормаслик учун ҳали анча ҳаракат қилишимиз керак. К. Яшин, Ҳамза
Бахтга (бахтимга, бахтимизга, бахтига
-
Бахтимизга, замон ўзгариб, бундай яхши кунларга етдик. Э. Раҳим, Янги қадам
-
Энди мусофир қизингизнинг бахтига сиз ўлманг. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бахтга қарши
-
Мариянинг бахтига қарши, амаки сил касаллигига учраб, ишдан қолди. Ойбек, Танланган асарлар
Бахтдан кўрдим (бахтимдан кўраман)
Бахти боғланмоқ ёки бахтига куя тушмоқ
-
Сиз туғмас экансиз, бахтингиз боғланган К. Яшин, Ҳамза
-
Сен унинг борлигин унутма сира, Унутсанг бахтингга куя тушади. Шуҳрат, Ёшлигимнинг давоми
Бахти кулмоқ (ёки чопмоқ)
-
Эл боқса, бахтинг кулар, Эл боқмаса, тахтинг қулар. Мақол
-
Бир сўз айтай, сенга малол келмасин, Бахтинг чопсин, зафаринг ҳеч қайтмасин. Маликайи айёр
Бахти очилмоқ
-
Қизининг бахти очилмаётганидан куйган она бошини тиззаларига қўйиб, ҳасрат билан юм-юм йиғлади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
БАХТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAXT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бахт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар