қип-қизил
билан улашинг
1. Жуда қизил, чўғдай қизил.
-
Қип-қизил қон. Қип-қизил олма. Қип-қизил гилам.
-
Жарнинг ҳар иккала ён-бошини қип-қизил лолалар гиламдек қопланган. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Эшикни икки юзи қип-қизил бир жувон очди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. кўчма С. т. Бутунлай, мутлақо, ғирт. Қип-қизил саводсиз. Қип-қизил туҳмат.
-
Деҳқон қип-қизил яланғоч, аҳволи танг. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қип-қизил жинни, овсар экансан! Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Бу гапни юрт эшитса, сизни қип-қизил ўғри дейди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Деҳқон карамни шошиб пуллади-да, машинага чопди. Келса, Фозил қип-қизил маст ўтирибди. С. Зуннунова, Одамлар орасида
ҚИП-ҚИЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIP-QIZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қип-қизил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар