қин
билан улашинг
1. Пичоқ, қилич каби қуроллар солиб қўйиладиган ғилоф.
-
Пичоқ қини. Бир қинга икки қилич сиғмас. Мақол
-
Яхши гап билан илон инидан чиқар, Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар. Мақол
-
Диловаршоҳ қиличини қинидан суғуриб, қизга ҳужум қилмоқчи бўлди. С. Айний, Дохунда
-
Ҳар бир маҳбус, қинда ётган даҳшатли тўппончадан ўз пешонасига ўқ узилаётгандек, ваҳимага тушиб қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Тугунакни ўраб турувчи баргсимон қобиқ, куртак, ғилоф.
-
Довучча қинидан чиқибди.
-
Баҳор эди Ўриклар гулини тўккан, ғўралар қинидан чиқиб, киши еса маза топадиган бўлиб қолган. Ойдин, Садағанг бўлай, командир.
қин сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзи қинидан чиқмоқ
-
Даҳшатли хабарни эшитган Махдумнинг кўзлари қинидан чиқиб кетаёзди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Қизлик пардасидан бошланиб, бачадон бўйни ёпишадиган жойда тугайдиган найсимон, мускулли эластик аъзо.
ҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар