қимтин
билан улашинг
1. Қимтимоқ феълининг ўзлик нисбати.
-
Чокарнинг ҳамиша ҳазил-мутойиба илашиб турадиган юпқа лаблари асабий қимтинган эди. С. Сиёев, Аваз
2. Бирор иш ёки ҳаракат қилишга ботинолмай, истиҳола қилиб, тортиниб турмоқ; ийманмоқ, тортинмоқ.
-
Ҳамида қимтинибгина деди: — Тоҳир тўғрисида маслаҳатлашмоқчи эдим. Ҳ. Назир, Онажонимиз
-
Ҳаёт қимтиниб, тортиниб, онда-сонда бир кесим қовун олади-да, бир тишлаб, яна қайтариб қўяди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Силкинмоқ, қимирламоқ, тебранмоқ.
-
Аҳмедов ўтирган жойида бир қимтиниб олди-да, сўз бошлади. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
-
Бақоев Мирҳайдаровга тикилди, нимадир демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлади, қимтинди, қизарди ва бошини қуйи эгди. С. Абдуқаҳҳор, Олдин ўзингга боқ, сўнг ноғора қоқ.
ҚИМТИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIMTIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚИМТИН сўзига берилган маънолар
қимтин сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
қимтин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing