қимматли
билан улашинг
1. Қиммат турадиган, қимматбаҳо.
-
Қимматли буюм.
-
Гўнг остидан сандиқ-сандиқ қимматли моллар, той-той газламалар ва бошқа қимматли нарсалар чиқа бошлаган. С. Айний, Қуллар
2. кўчма Баҳоси йўқ, бебаҳо, қадрли, азиз.
-
Оиладаги осойишталик — ҳар қандай бойликдан қимматлидир. Газетадан
-
Гулнорнинг бир табассуми унинг учун ҳамма нарсадан маънодор, турмушнинг ҳамма завқларидан улуғ ва қимматли эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Кўп фойдали, жуда керакли.
-
Қимматли маслаҳат. Қимматли фикр. Қимматли маълумотлар.
ҚИММАТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIMMATLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қимматли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар