қимматбаҳо
билан улашинг
1. Катта пул турадиган, қиммат баҳога эга, қимматли.
-
Қимматбаҳо совға. Қимматбаҳо буюм. Қимматбаҳо тошлар.
-
Ҳоким супада ёнбошлаб ётган ерида тўрт бармоғи қимматбаҳо олтин узуклар билан безатилган чўзинчоқ панжасини узатди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Самарқанд подшоҳига олтин-кумуш совғалар қимматбаҳо саруполар инъом қилдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Қимматбаҳо металларга платина, палладий, осмий ва уларнинг бир-бирлари ва бошқа оддий металлар билан ҳосил қилган қотишмалари киради. Фан ва турмуш
2. кўчма Баҳоси йўқ, бебаҳо.
-
Қимматбаҳо, гавҳарга тенг сўзларингиз ярамга малҳам, дардимга даво бўлди. Шарқ юлдузи
қимматбаҳо сўзи қатнашган жумлалар:
Қимматбаҳо (ёки қимматли) қоғозлар
-
Ушбу Низом қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартибини белгилади. Газетадан
ҚИММАТБАҲО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIMMATBAHO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қимматбаҳо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар