раддия
билан улашинг
1. Бирор хабар, маълумотни рад этувчи, уларнинг нотўғрилигини ёки асоссизлигини исботловчи расмий баёнот.
-
Ташки ишлар вазирлиги раддияси.
-
[Нусратбек] Охири Пайғамовнинг олдига кириб, норозилигини айтиб: — Редакцияга раддия юбораман, — деди. С. Нуров, Нарвон
-
Бир мажлисда ё раддия бериб улгурасан киши, ё улгурмайсан. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Суд жараёнида у чиқарган ҳукмга ҳеч ким раддия билдиришга ҳақи бўлмаган. Газетадан
-
Истеъмолчининг хукУКлари бузилганда, зудлик билан корхонанинг мансабдор шахсига оғзаки раддия билан мурожаатларнинг ўзи истеъмолчининг ҳуқуқини тиклаш учун кифоя бўлади. Газетадан
2. Рад жавоби.
-
Бир ёқдан хушхабар юрагини орзиқтирса, иккинчи ёқдан раддия ваҳми қалбига наштар бўлиб санчилар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
РАДДИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RADDIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раддия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар