работ
билан улашинг
1. Мустаҳкамланган қўрғонлар-да соқчилар турадиган жой ёки бир-биридан маълум масофада жойлашган истеҳком; қўрғон.
-
Мирзачўлдаги ҳар бир дарахт, уй работ жуда кўп номаълум қаҳрамонларни тилсиз ҳикоя қилиб бериши мумкин. С. Акбарий, Шодлик давоми
2. Савдо йўлларидаги мустаҳкамланган манзил, карвонсарой.
-
[Навоий:] Ариқ қазмоқдамиз, чўлларда иш кўп. Работ-у Мадраса, йўлларда иш кўп. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
3. Шаҳардан четроқдаги тураржой.
-
Шаҳарнинг меҳнаткаш ҳунармандлар яшайдиган янги қисми — работда ҳаёт қайнайди. М. Аминжонова, Шишанинг кашф этилиш тарихидан
-
Шунча йиллар тер тўкиб, кимсан — фалончи бўламиз, Энди қишлоқ менгами, работ бормайман, деди. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Дўстим, кечир гуноҳимни, Бориб кўр манзилгоҳимни, Оқ работга элтиб сени, Ювай рўйи сиёҳимни. Авазхон
-
Ҳоким яшайдиган ва бошқарув муассасалари жойлашган арк шаҳристон ҳамда унинг ташқарисида работ жойлашган бўлади. Газетадан
РАБОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RABOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
работ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар