рад
билан улашинг
рад сўзи қатнашган жумлалар:
Рад бермоқ
-
Қиличга бу рад бериб, Бошига сипарин тутди. Ширин билан Шакар
-
Калтагини олиб ҳамла қилади, Калтакка рад бериб Баҳром туради. Баҳром ва Гуландом
-
Рад берарман кўкдан келган балога. Маликайи айёр
Рад жавоби
-
Қизнинг рад жавоби йигит қалбига тушиб қолган ишқ чўғини шўх шамолдек алангага айлантирарди. Ф. Мусажонов, Нури
-
Маълум бўлишича, Замира, бошқаларга рад жавоби бергани учун, унга ҳам йўқ деган экан. П. Қодиров, Уч илдиз
Рад этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Таклифни рад этмоқ.
-
Унинг илтимосини рад этиш учун жиддий асос йўқ-ку. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Каромат Адҳамни қайтаргани, кузатиб қўяй, деганда таклифини рад қилгани яхши бўлди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Этикчи бошини эгиб, бу ҳамлани рад қилди, бўлмаса, боши тарс ёрилар эди. С. Айний, Қуллар
-
Бироқ мулла Обид бой ва домлаларнинг қутқуси биланми ёки ўзининг диний таассуби орқасиданми, баҳарҳол, ерни рад қилди. А. Қодирий, Обид кетмон
Радди бало
-
Ҳар замон яқин-йироқдан гадой товуши эшитилади: Ҳей дўст, шайдулло баноми алло, садақа — радди бало. А. Қаҳҳор, Бемор
-
Жим тур сен, радди бало бу, — деди бригадир шофёрнинг изидан эргашиб. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом
-
Бутун умидимиз Авазбекдан, деб айтишаркан, токи бу расво-ю радди бало бўлса, менинг ишларим чаппасига кетса. М. М. Дўст, Лолазор
Радди маърака
-
Расвойи радди маърака одам.
РАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар