рангсиз
билан улашинг
1. Бирор рангга эга бўлмаган; туссиз.
-
Рангсиз суюқлик.
2. Ранги номаълум, хира.
-
Рангсиз чит.
3. Ранги кетган, ранги йўқ.
-
— Сизга бари бир эмасми? — Клара ҳамон унинг қўлини қўйиб юбормас, ойдинда чеҳраси бир оз рангсиз, аммо жозибали кўринарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Калтакесакдек рангсиз, қонсиз мавлоно Шаҳобиддиннинг кайфи жойида эди. Ойбек, Навоий
4. кўчма Тил ёки услуб жиҳатидан бўш; туссиз.
-
[Абдишукур] Шоирлик истеъдодидан тамом маҳрум бўлишига қарамай вазни бузуқ, фикри саёз, рангсиз назмлар ёзди. Ойбек, Танланган асарлар
5. Нисбатан ожиз, бўш.
-
Унинг назарида, севги сўзи Ҳаёт севгиси олдида рангсиз, туссиз эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
РАНГСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RANGSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
РАНГСИЗ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан РАНГСИЗ сўзига берилган маънолар
рангсиз сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
рангсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар