радио
билан улашинг
1. Сигнал, овоз каби ахборотларни маълум масофага электромагнит тўлқинлар ёрдамида Симеиз узатиш ва қабул қилиш усули.
-
Радио орқали бошқариш. Радио алоқаси.
-
Радио, кино, телевидение ҳаётга чуқур кириб борган ҳозирги шароитда ҳам бадиий асарларга эҳтиёж ортиб бораётгани шундан далолат беради. У. Норматов, Талант тарбияси
2. Фан ва техниканинг ушбу усул асосидаги физик ҳодисаларни ўрганиш, бу усулдан турли соҳаларда кенг фойдаланиш билан боғлиқ соҳаси.
3. Оммавий ахборот воситаларидан бири — матнни ва мусиқий дастурларни эшиттириш; радиоэшиттириш.
-
Аммо Азизхон бўлаётган воқеаларга бепарво. Ким қанча ишлаяпти, радио нималар деяпти — қизиқмасди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Уйда радио эшитиб ўтирган Мақсуда шовқин-сурон билан эшикни тарақлатиб очиб, ташқарига отилди. С. Зуннунова, Олов
4. сўзлашув тили Радиоприёмник; репродуктор.
-
Фақат кўча бетидаги симёғочда радио чўлни бошига кўтариб гапирарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
[Яхшибоев:] Ҳозирги чўпонлар нуқул бўйнига кичкина радио осиб юришади. Лекин менинг отам дўмбира чаларди. М. М. Дўст, Лолазор
РАДИО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RADIO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
радио сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар