қучоқ
билан улашинг
1. Икки қўлнинг олд қисмини бирлаштириб, оралиғига бирор шахс ёки нарса олинадиган (олинган) ҳолат.
-
Шаҳзодахон Олчинбекнинг қучоғидан зўрға суғурилиб чиқиб олди. К. Яшин, Ҳамза
-
Тўлан силтаниб, Йўлдошнинг қучоғидан чиқишга уринди. Йўлдош Тўланга ёпишиб олиб, ҳамон ялиняпти. С. Сиёев, Аваз
-
Тиззасини қучоғидан қўйиб юбориб, унга интилди. С. Аҳмад, Уфқ
2. кўчма Поэт. Оғуш, бағир. Табиат қучоғида яйрамоқ. Бола уйқу қучоғида. У ширин хаёллар қучоғидан чиқолмас эди.
-
— Кошкийди қишлоғимизга келсанг, — деди Комил кулиб. — Бизда халқ докторни жуда иззат қилади. Агар Тошкент қучоғидан айрила билсанг. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Мана, сиз, фарзандларим, Ёшлигингиз забардаст. Мактаб — илм қучоғида Ўсасиз ўқиб, яйраб. Қ. Муҳаммадий
-
Сувонжон эшикни куч билан очиб, ўзини бўроннинг қучоғига отди. С. Анорбоев, Оқсой
3. Қучоққа сиғадиган ўлчов миқдорни билдиради (одатда, сон-миқдор билдирувчи сўзлар билан, шунингдек, такрор ҳолда — қучоқ-қучоқ каби қўлланади).
-
Икки қучоқ ўтни охурларга ташлади. Қучоқ-қучоқ матолар.
-
У бир қучоқ ўтин териб келганида, Султонов юзлари оппоқ оқарганича, чўзилиб ётар эди. М. Мансуров, Ёмби
-
Бир оздан кейин комиссар уни чақириб, бир қучоқ хат топширди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
қучоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қучоқ очмоқ (ёки ёзмоқ)
-
Зумрад қучоғини очиб, ҳовлига отилди: — Келдингми, қўзичоғим? — у ўғлини ачом қилди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Қиз қучоғини очса, йигит йўқ дейдими! И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Кўришгани қучоқ ёзиб келаётган кампирнинг уст-бошини кўриб, [Шарофатнинг] заҳри бир оз тарқалди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Зарбдор қурилишлар ёшларни қучоқ очиб қаршилайди.
-
Сизлар билан қутлаб, қучоғим Очай янги, навқирон йилга. Ғайратий
ҚУЧОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUCHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қучоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар