қучоқла
билан улашинг
1. Қучоғига олмоқ; қучмоқ.
-
Қучоқласанг, қучоғингда тўлиб турсин. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Мен ҳозиргина терилган лолаларни қучоқлаб, ўрнимдан турдим. Гул-даста
-
У ҳўнг-ҳўнг йиғлар, отасининг оёқларини қучоқлаб ялинарди. К. Яшин, Ҳамза
-
Сўзамол йигит Отамуроднинг елкасига қоқиб, яна белидан қучоқлаб, даст кўтариб, ерга қўйди. М. Мансуров, Ёмби
-
Тўлқин Ғани отанинг елкасига ёпишиб, бўйнидан маҳкам қучоқлаб олди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Умуман, икки қўл орасига олиб ва бағир бериб, маҳкам ушламоқ, ёпишмоқ.
-
Дарахтни қучоқлаб олмоқ.
-
Турсунбой қамиш капа олдида тиззасини қучоқлаб, дарвеш қиёфасида ўтирарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бечора она чидолмади, қабрни қучоқлаб, уввос тортди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҚУЧОҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUCHOQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қучоқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар