қуч
билан улашинг
1. Қучоғига олмоқ; қучоқламоқ.
-
Ойхон чаққон бориб, унинг белидан қучди А. Мухтор, Кумуш тола
-
Рўпарасида ўн беш кунлик ойдек бўлиб севгилиси турса-ю, уни қуча олмаса. Т. Ашуров, Оқ от
-
Яширай деб кўзда ёшини, Қучиб олди қизнинг бошини. Э. Раҳим
2. кўчма Ўраб, қамраб олмоқ; қопламоқ, чулғамоқ.
-
Уч қадрдон, шўх опа-сингил Зулмат қучган қора ўрмонда Х. Даврон, Қақнус
-
Оҳ, у дамлар! Эсласам, қалбимни қувонч, руҳимни шодлик қучади. М. Жабборов, Севинч ишлари
-
Қанот ёзган изғириқ Қучар юпун танларни. Ғайратий
3. Эришмоқ, қозонмоқ.
-
Ғалаба қучмоқ.
-
Пахтакор диёримиз катта зафар қучди. Улкан оқ олтин карвони маррага етди. А. Дадабоев, Қутлаймиз
-
Йилларки, шон қучган ҳар бир лаҳзаси, Ҳар бири асрдан вазмин, мазмундор. Э. Раҳим
қуч сўзи қатнашган жумлалар:
Ер(ни) қучмоқ
-
Ваҳимага тушган генерал ханжарини ишга солмоқчи бўлганида, Мардонбек кекирдагига шундай мушт туширдики, тўтибурун ер қучиб қолди. С. Азимов, Оппоқ қўшиғи
-
Жангчилар бир зумда тарқалиб, ерни қучдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ер қучса-да жисмимиз, Ўчмагайдир исмимиз. Ё. Мирзо
ҚУЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар