қимирла
билан улашинг
1. Секин-аста ёки ғимир-ғимир ҳаракат қилмоқ, у ён-бу ён бориб-келиб, силкиниб турмоқ; тебранмоқ.
-
Шамол бўлмаса, дарахтнинг боши қимирламайди. Мақол
-
Қурбон ота чўкка тушган, икки қўли тиззасида, худди сурат олдираётгандай ҳеч қимирламайди. А. Қаҳҳор, Тўй
-
Шу вақт тахмонга осилган кирпўш ўз-ўзидан қимирлагандай бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Умурзоқ ота ана шу хаёллар билан экан, икки қармоқ бирин-кетин қимирлаб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Жойидан қўзғалмоқ, жилмоқ, силжимоқ, нари кетмоқ.
-
Шу жойдан қимирлама. Бемор олдида қимирламай ўтирмоқ.
-
Ғир этган шамол йўқ, от-арава кўтарган чанг, ҳавода узоқ вақт қимирламай туриб қолар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Кўчма Иш, ҳаракатда бўлмоқ, чалишмоқ; юрмоқ.
-
Тезроқ қимирланг, кеч қоляпмиз. Қимирлаган қир ошар. Мақол
-
Йигирма учта машинамиз бўлса-ю, шундан бор-йўғи тўрттаси қимирласа-я! Муштум
4. Бирор иш-машғулот билан банд бўлмоқ, шу туфайли кун кечирмоқ, тирикчилик қилмоқ.
-
Раҳматлик бувам ўлганларидан кейин самовар ўзимга қолди. Ёш бўлсам ҳам, чойхонада қимирлаб турибман. Б. Раҳмонов, Мардлар қиссаси
-
Мен ҳам, албатта, тек ўтирмай, кучим етганча қимирлаб турибман. Қурт тутамиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Жони бор одам қимирлаб туриши керак — унинг фалсафаси шу. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бе-е, менда пўлат нима қилади, тақсир. Эски тақалар, темир-терсаклар билан зўрға қимирлаб турибмиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қимирла сўзи қатнашган жумлалар:
Қимирлаб қолди
-
Одамларга жон киргандай, бир-бирларига жилмайиб, қимирлаб қолишди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Нарх-наво қимирлаб қолди.
-
Муз кўчди, ўртоқ Сафаров, ўрта деҳқон қимирлаб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қимирлаган жон
-
Қимирлаган жон йўқ эмиш. Беҳиштдай бир олам эмиш. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Кечки куз бободеҳқонни жуда ташвишлантириб қўйди, қимирлаган жонда яхши ташвиш. Газетадан
-
Айниқса, йиғим-терим пайтлари қимирлаган жон борки, далада кўрмаса, кўнгли юпанч топмас эди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
ҚИМИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIMIRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қимирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар