қилтилла
билан улашинг
1. Аранг қимирламоқ, жонсиз тебраниб турмоқ.
-
У ғоз бўйнидай ингичка бўйнида қилтиллаб турган бошини дадил ва бақувват тутишга тиришарди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ҳожия хола қилтиллаб келиб, Муҳаббатни бағрига босди. В. Ғофуров, Вафодор
2. кўчма Аранг жон сақлаб турмоқ.
-
Шу тобда қилкўприкнинг устида қилтиллаб турибмиз! И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Қимирламоқ, қалтирамоқ.
-
Элгелди турган жойида қилтиллаб кетди, худди ўғридай, ён-берига аланглаб олди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
ҚИЛТИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QILTILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қилтилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар