қиммат
билан улашинг
1. Нисбатан ёки меъёр, мўлжалдагидан катта пул турадиган, нархи баланд.
-
Қиммат мол. Қиммат буюм.
-
Қиммат бўлса ҳам, ноилож олар эдим-а, лекин пулдан ҳемири ортмади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шунақа қимматидан олмасдан, газмол олиб келсангиз-ку, бир хил қилиб тикиб берардим Р. Файзий, Сен етим эмассан
-
Этигингиз қиммат, уста. Биз талабаларнинг қудратимиз етмайди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. айнан Қимматбаҳо 1.
-
Олган совғам олтин узук, қиммат тош эмас. Ғайратий
-
— Сенга ҳам даркор, — деб дур-у жавоҳир, қиммат тошлардан берди. Нурали
3. кўчма Пулга, ҳеч нарсага сотиб олиб бўлмайдиган; баҳоси йўқ, бебаҳо, қадрли, азиз.
-
Билим давлатдан қиммат. Мақол
-
Гар дилингда ўйлаган орзуга етмоқ истасанг, Қиммат умринг қилмагил беҳудага бекор, ўқи. Ҳамза
-
Унсин, ҳаммаси ортиқча нарса. Буларнинг ҳаммасидан менга бир эски дўппи қиммат. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Мавқе, аҳамият даражаси.
-
Камида бир йилга сўз бериб қўйдим. Сўз олтиндан қиммат-ку, ахир. Х,. Назир, Ёнар дарё
-
Жиддий фикр, чинакам ҳиссиёт, самимият, юксак маҳорат — ана шулар шоирнинг бундан кейинги қимматини белгилаб беради. ЎТА
5. Қиммат (хотин-қизлар исми).
қиммат сўзи қатнашган жумлалар:
Бир пулга (ёки пақирга) қиммат
-
Бир пулга қиммат мато.
-
Бир пақирга қиммат, ўткинчи икир-чикирлар учун жон куйдиради-ю, энг бебаҳо хазинасидан — саломатлигидан жудо бўлаётганини ўйлаб ўтирмайди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор.
Қиммат бермоқ
-
Дарҳақиқат, ўзаро битмас низоларнинг асли маъносини у яхши англаб таҳлил қилар ва дуруст қиммат берар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қимматга тушди
-
Антибиотиклар микроорганизмлардан ҳосил қилиниши сабабли қимматга тушади. Фан ва турмуш
-
Бу жанг бизга қимматга тушди, анча ўт очиш нуқталаримиз қуроллар ва солдатларимиз билан бирга яксон этилди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Масъул лавозимдаги ходим етти ўлчаб, бир кесмаса, унинг хатоси қимматга тушиши турган гап. Газетадан
ҚИММАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIMMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиммат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар