ҳавола
билан улашинг
1. Изм-ихтиёрига топшириш, зиммасида бўлиш.
-
Ҳар кимнинг сўзи, қилмиши қалбига, виждонига ҳавола. А. Муҳиддин, Ҳ. Тожибоев, Оташ қалбли қиз
-
Мана бу кресло ҳам сизга ҳавола. Менга бир оддийроқ стул берсангиз бўлади Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Фикр, мулоҳаза ва шу кабилар ҳақида маълумот учун бирор манбага қарашга ундаш, шу манбани кўрсатиш.
-
Қўшимча маълумот учун саҳифа охирида тегишли адабиётларга ҳаволалар берилган.
3.
ҳавола сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳавола қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Бу одамга қандай вазифа беришни ўзларингга ҳавола қиламиз А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Нарзи тоға ўзини тақдирнинг ҳукмига ҳавола қилганича, индамай эшакни қистарди. Шарқ юлдузи
-
Келинглар, ихтиро бўлими хулосасини министрликка ҳавола қилайлик. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
бутун кучини ишга солиб, уни бир ёқли қилиш учун қўлини ҳавола қилган эди, ногоҳ қўлини нимадир омбурдай қисиб, ҳавода муаллақ ушлаб қолди. К. Яшин, Ҳамза
-
қўрқитарга боши узра қамчи ҳавола этдим. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Девор тепасида қўлида ялтироқ нарсани ҳавола қилиб турарди. К. Яшин, Ҳамза
ҲАВОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳавола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар