ҳаво
билан улашинг
1. Ер атмосферасини ҳосил қилувчи, инсон, ҳайвон, ўсимликлар ҳаёти учун зарур бўлган, асосан азот ва кислороддан иборат газлар аралашмаси.
-
Тоза ҳаводан нафас олмоқ. Ҳавони ифлослантирмоқ. Тоғ ҳавоси. Арча дарахти ҳавони яхши тозалайди.
-
Ҳаммага маълумки, ҳавода зарарли микроблар кўп бўлади. Газетадан
-
Қуёш, ҳаво, сув барча жониворлар учун озуқа бўлганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Газетадан
2. Ер устини қоплаган очиқ бўшлиқ; фазо.
-
Рўмолини ҳавода силкиди. Ҳаво жанги.
-
Нафасни бўғадиган, кўзларни кўр қиладиган чанг-тўзон булути ҳавони тутди. Ойбек, Навоий
-
Ҳавода момиқ оқ пахталар арғамчи бўлиб юрарди. Газетадан
-
Боғ устида оромбахш шабада эсар, ҳавода кўкатлар иси анқирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Осмон, кўк.
-
Қушлар гур этиб, ҳавога кўтарилди.
-
Ёмғир эндигина тинган, кеча қоронғи эди. Ҳавода битта ҳам юлдуз кўринмайди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Йигитлар муштларини кўтарди. Кексалар ҳассаларини ҳавога қадади. Ойбек, Танланган асарлар
4. Атмосферанинг аҳволи; ҳолати; об-ҳаво.
-
Очиқ ҳаво. Ҳавонинг ҳарорати. Булутли ҳаво. Куз ҳавоси.
-
Қутбиддин ҳавонинг тез-тез айниётганини кўриб, лагерни пастроққа кўчиртирди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ҳаво бунчалик паст келиб, шарманда қилишини қаердан билайлик. Муштум,
-
Деҳқон осмонга қараб, яхши ҳаводан қувонса, ерга қараб, мўл ҳосилидан суюнади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. кўчма Ҳолат, шароит.
-
Мен ўйлайманки, бу беш йил мобайнида сиёсий ҳаволар ўзгариб Н. Сафаров, Танланган асарлар
ҳаво сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳавога кетмоқ
-
Ўзининг шунчалик гапларининг ҳавога кетиб турганини яхши сезди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ҳавога совурмоқ (ёки соврилмоқ)
-
Эллик минг сўмни ҳавога совуриб қўйиб, маҳмадоналик қилишини қара-я! Муштум
-
бир неча минг сўм давлат пули ҳавога совриляпти. Муштум
кам қўлл. Кибр, ғурур.
-
Йўқ, сал ҳавоси баландроқ чиқиб қолди бу боланинг нима бўлса ҳам, омон бўлсин. Ў. Ҳошимов, Кўприк
-
Кўп бўлмайди яхши одамнинг ҳавоси. Ойсулув
-
Мақтовдан Бозор-бойнинг ҳавоси ошди. П. Турсун, Ўқитувчи
Куй, оҳанг.
-
Машшоқлар чолғуларини қўлга олдилар. Энди гузарда шовқинли катта ўйин ҳавоси эмас, ширин, майин ҳужрабазм садоси оқа кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
“Ур!“ деган команда берилгач, ноғорачилар рез ҳавосида ноғора чала бошладилар, ясовуллар ҳам ўша ҳавода чўпларини шартиллатиб, Ёдгорнинг қип-яланғоч этига ура бошладилар. С. Айний, Дохунда.
ҳаво сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳавосини олмоқ
-
Бир умр кўникиб, ҳавосини олган бу иши энди ўзига ҳам ваҳимали кўриниб қолдими энди жавоб беринглар, деб туриб олди. А. Мухтор, Чинор
-
Кимнинг билагида кучи бўлса, ким ишнинг ҳавосини олса, кимнинг камбағаллик жонига тегган бўлса бу ишдан бир нима чиқишига ишонса, ўша зарбдор бўлаверади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
ҲАВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар