ҳаволан
билан улашинг
1. айнан Ҳаволамоқ 1.
-
Қиздирилган чирмандадек таранг ой аста-секин ҳаволанаверди. Газетадан
2. Умуман, ҳавода ҳаракатланмоқ.
-
Шапалоқдек мошранг ток барглари енгил шамолда тебранади, қариб сарғимтир бўлган барглар чирт узилиб, ҳаволаниб, ерга тушади. Газетадан
-
номаълум нуқтага қадалган нигоҳи беихтиёр, худди парашютдай ҳаволаниб, ерга тушаётган катта бир баргга қадалди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. Мағрурланмоқ, ғурури ошмоқ.
-
Енгил ғалабадан ҳаволанган Эрон қўшини массагетларнинг чекинаётганини эшитиб, зудлик билан уларни тақиб эта бошлади. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Маданиятли киши ўзидаги яхши фазилатлардан, гўзалликдан ҳаволанмайди. М. Алавия, Гўзаллик нимада?
-
— Қари одамни муштумдай бола олдида ҳақорат қилганингиз, болангизни ҳақ одам олдида ноҳақлик билан ҳимоя этганингиз яхшими? Болангиз бундан ҳаволанмайдими? — деди Расул ака хотинига. М. Исмоилий, Бизнинг роман
ҲАВОЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVOLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаволан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар