ҳаволи
билан улашинг
Ҳавоси бор, ҳавога эга бўлган; баҳаво.
-
Сиқиқ ҳаволи баллон. Бузуқ ҳа-воли хона.
-
Ёпчон асрий сирларни Бағрига олган қишлоқ. Ёпчон хушбўй ҳаволи, Фараҳбахшдир, кенг қучоқ. Ғайратий
-
Қишнинг биринчи ярми қуруқ келди. Бу очиқ ҳаволи кунлар деҳқонларга ёқмади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қиш бўронлари ўтган, баҳорнинг юмшоқ ҳаволи кунлари бошланган. С. Айний, Қуллар
-
Мактаб олдида ҳаволи чорбоғлар ташкил этилган. Газетадан
Ўзини бошқалардан юқори тутадиган; кибрли, худбин, димоғдор.
-
Бошқалардан ўзини азиз тутган ҳаволи киши ўз мақсади йўлида ҳар қандай тубанликдан, ярамасликдан қайтмайди. М. Алавия, Одамлик — одмиликда
ҲАВОЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVOLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаволи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар