ҳай
билан улашинг
1. ундов сўз Кимсанинг диққатини ўзига жалб этиш, чақиришни билдиради; эй.
-
Ҳай, эшик тақиллаяпти, қара. Ҳай бола, қаёққа кетяпсан?
-
Мулла Норқўзи дарғазаб бўлиб, ўрнидан турди ва эшик олдига бориб, бор товуши билан бақирди: — Ҳай хотин, дейман, қандоқ беҳаёсан! А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
2. Эътиборни тортиш, огоҳлантиришни билдиради; эй.
-
Ҳай, бу гапни унга айта кўрма. Ҳай, электр симига тегиб кетма
-
У, уйнинг зинасига энди қадам қўйганда, похол ғарами остидан чиққан бир кампир: — Ҳай, болам, немис бор! — деб қичқирди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. Бўлган ёки ўтган ишдан розиликни, эътирозсизликни ёки унга эътибор бермасликни, шундай бўлса бўлибди маъносини билдиради.
-
Ҳай, ўтган ишга салавот. Ҳай, бўлар иш бўлди, энди бу томонига эҳтиёт бўл.
-
Ҳай, майли, ишқилиб сени топарман. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қалъага сиғмай, бу ерга келибсан, ҳай, мен рози. С. Сиёев, Ёруғлик
ҳай сўзи қатнашган жумлалар:
Шайтонга ҳай бермоқ
ҲАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар