ҳаяжонли
билан улашинг
1. Ҳаяжонга тушган ҳолатли.
-
Ҳамза негадир ҳаяжонли, асабий кўринарди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
2. Безовталик, ҳаяжон ифодали.
-
Мирзакаримбой ҳаяжонли, титроқ товуш билан қизига фотиҳа бериб, соқолини силади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Полвонларнинг бирига муҳаббат, иккинчисига нафрат билан қараб турган халқ кўзида, унинг ҳаяжонли юзида икки дунё кураши акс этгандек эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
унинг кўзлари беқарор, хурсанд ва ҳаяжонли эди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Кишини ҳаяжонга соладиган, тўлқинлантирадиган.
-
Ҳаяжонли фильм. Ҳаяжонли асар.
-
Тақдир хотиралари, ўтмиш қисматининг ҳаяжонли воқеалари қалам тебратишга имкон бермасди. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Хонага ҳаяжонли сукунат чўккан, салқин эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҲАЯЖОНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYAJONLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаяжонли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар