ҳай-ҳай
билан улашинг
1. Ҳай сўзидан такрорий шакл.
-
— Ҳай-ҳай, шахтингиздан қайтинг-а, — деди Ҳошим Ғулом акага. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Кампирнинг ҳай-ҳайига қарамасдан, эшикка чиқдим. П. Турсун, Ўқитувчи. Қизиқмисизлар, жиянлар? Ҳай-ҳай, уят бўлади Муштум
-
— Ҳай-ҳай, сизга нима бўлди? — деди Меъмор югуриб бориб. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Ҳайрон қолиш, ҳайратланишни билдиради.
-
Йўқламаган ҳар кунинг йилча бўлурми, ҳай-ҳай! С. Зуннунова
-
Эшик олдига етганда, тўсатдан тўхтаб, орқасига ўгирилган эди, ҳай-ҳай, юзлари табассум нуридан гул-гул яшнаб кетибди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ҳай-ҳай сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳай-ҳай солмоқ
-
Етти маҳалладан ўтарли бақириқни эшитган қўни-қўшнилар саросимага тушиб, ким шам, ким пилтачироқ, ким фонус кўтарганича, ҳай-ҳай солиб, ёпирилиб келиб қолишди. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
ҲАЙ-ҲАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAY-HAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳай-ҳай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар