ҳавоза
билан улашинг
1. Қурилиш ёки таъмир ишлари учун девор ёнига ёғоч ёки металлдан қават-қават қилиб ишланган вақтинчалик қурилма.
-
Қаерга борманг, қаёққа кўз ташламанг, ҳамма ерда ҳавозаларга бурканган қурилиш объектларини кўрасиз. Ҳ. Носиров, Марралар
-
Усталар мўри ичида эҳтиётдан тўрт қават қилиб қурилган тахта ҳавоза устида ишлашади. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
Кўчма ҳавозалар ғилдираклар устига ўрнатилган, уни паст, баландроқ қилиш ҳам мумкин эди. Ж. Саъдуллаев, Камолот йўллари
2. Устига чиқиб, атрофни кузатиб туриш мақсадида тепаликка сепоя ёки чорпоя шаклида, аксар ёғочдан ўрнатилган қурилма.
-
Шом камони таърифи мерганлар аро Эрон билан Туронда бўлган овоза, Полизларда узоқдан кўринар қаро, Чалинарди кўзларга баланд ҳавоза. М. Шайхзода, Тошкентнома
3. шева Токни ердан юқорига кўтариб қўйиш учун ишланган қурилма.
-
Сўри ҳавозаси остидаги устунчаларнинг ҳар бири ёнида — ариқчалар бўйида бир беҳ ток ўтказилган бўлиб, токларнинг занги устунчалар орқали ҳавоза устига чиқарилган. С. Айний, Эсдаликлар
ҲАВОЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVOZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳавоза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар