ҳавза
билан улашинг
1. геогр. Дарё ёки кўлга қуйиладиган, уни ташкил этадиган ирмоқлар мажмуи ҳамда шу дарё ёки кўл атрофидаги мазкур ирмоқлардан сув оладиган ҳудуд (территория).
-
Амударё ҳавзаси. Иссиқкўл ҳавзаси. Чирчиқ ҳавзаси.
-
Наймандан тортиб то Мирзаоролгача дарё бўйидаги ерларни авваллари эккан деҳқонлар дарё бўйидаги қаторасига кетган катта-кичик бешта ҳавзага ўрнашган бўлиб, бу ҳавзаларнинг ҳар бири бир маҳалла, ҳаммаси Капсанчилар қишлоғи деб аталади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Сув йўлини тўсиш, тўғон қуриш йўли билан ҳосил қилинган катта сунъий кўл; сув омбори.
-
Қайроққум сув ҳавзаси.
-
Бу сув ҳавзалари, каналлар сув омборлари ва дарёларни лойқа босишига сабаб бўлиб, халқ хўжалигига маълум зарар етказмоқда. Фан ва турмуш
3. геол. Тошкўмир, руда каби ерости бойликлари кўп бўлган кенг бир ҳудуд.
-
Тошкўмир ҳавзаси. Руда ҳавзалари.
4. Атрофи баланд, ўртаси товоқ шаклидаги паст, кенг майдон.
-
Бу пастқамлик хийлагина катта ҳавза бўлиб, унинг теварак-атрофида паст-баланд уйлар, эгри-бугри деворлар, булар орасида сўппайиб турган якка-дукка дарахтлар кўринар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. с.т. қ. Бассейн.
-
Республикамизда стадионлар, сузиш ҳавзалари спорт майдончалари сони муттасил кўпайиб бормоқда. Газетадан
-
Талабалар маданият саройи, спорт комплекси, сузиш ҳавзаси хизматидан бемалол фойдаланадилар. Газетадан
ҲАВЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳавза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар