ҳавойи
билан улашинг
1. Ҳаво рангли, оч кўк, кўкимтир.
-
Стол устидаги кўк абажурли чироқдан Қундузхоннинг юзига ҳавойи бир нур тушиб турарди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Пастга боқмоқдаман: на бир қалъа бор, На қаққайган дарахт, на бахмал водий, На ҳавойи рангда ёнган жийдазор, На серрайган кекса тоғлар аждоди. С. Акбарий.
2. Ҳавога кўтарилган; баланд.
-
Кўринг, анави ўрта аср биноси қанчалик нафис ва пурвиқор, миноралар қанчалик ҳавойи ва хушбичим-а! С. Акбарий, Севги билан тирилган юрак
3. кўчма Енгил-елпи, жиддий бўлмаган; осон.
-
Ҳавойи ишлар билан шуғулланмоқ.
-
— Чиндан ҳам бўзчининг мокисидек эшоннинг ичкари-ташқариси ўртасида бепул оёқдан ҳориб, қатнаб юришдан кўра, ҳавойигина, бозорда ашула айтиб, ўйнаб юриб пул топишга на етсин! — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Мавлоно, мендан энди ҳавойи ғазаллар кутманг. Энди фақат халқим дилини куйлайман. Ж. Шарипов, Хоразм
4. кўчма Енгил табиатли; енгилтак, беқарор.
-
Ҳавойи одам.
-
— Енгилтак қиз, — деб ўйлади Комил, ичидан қайнаб-тошаётган ғазабини зўрға босиб. — Шу ҳавойи олифтани деб, мени ерга уряпсан-а!. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Уйдагилар менинг ҳавойироқ бўлиб қолганимни билишади, бир амаллаб ўқиб кетади, деб ўйлашганми, якшанба куни қариндош-уруғлар маслаҳатга йиғилишганди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Бир ҳавойи эрни деб, тарки дунё қилмоқчимисиз? Газетадан
5. кўчма Асосга эга бўлмаган, асоссиз, юзаки.
-
Ҳавойи ваъдалар. Ҳавойи рақамлар.
-
Фикрингиз жуда ҳавойи ва тамом нотўғри. И. Султонов, Бургутнинг парвози
-
Жўравой ака, наҳотки у [Пўлатжон] мени енгилтак, ҳавойи нарсаларга учадиган қиз, деб ўйласа. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
ҲАВОЙИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVOYI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳавойи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар