ҳайъат
билан улашинг
1. Бирор вазифани бажаришга белгиланган, сайланган кишилар гуруҳи;таркиб.
-
Мажлис президиуми ҳайъати. Таҳрир ҳайъати.
-
Шу кундан бошлаб Ғафур ака журналимиз ҳайъатининг фахрий аъзоси бўлиб қолдилар. М. Жўра, Ноширнома
-
Мажлис очилди. Ҳайъат сайланди. Ё. Шукуров, Қасос
2. эскирган, айнан Астрономия.
-
Домлам бу масалани [Ой тутилиши масаласини] менга, ҳайъат фанида бўлгани каби, шарҳлаб тушунтирди. С. Айний, Эсдаликлар
ҳайъат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳайъати риёсат (ёки раёсат)
-
Мажлисни жамоа шўросининг топшириғи билан Жўра батрак очди. Ҳайъати риёсатга Карим, Жўра, Кўшоқ, Нодира хола ва Норбувилар сайланди. Ҳ. Шамс, Душман
Ҳайъати таълимия
-
Уни қўрқитиш керак, сизлар ҳозир мактабдан ҳайдашга қарор қилинглар, ҳайъати таълимияда ўзим олиб қоламан. А. Қаҳҳор, Сароб
Ҳайъати таҳририя
-
Янги журнал чиққан, шунга ҳам ҳайъати таҳририя аъзоси қилиб тиқиб қўйишди. А. Қаҳҳор, Сароб
Илми ҳайъат
ҲАЙЪАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYʼAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайъат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар