Izoh.uz сайтида ҳайда сўзининг изоҳи ва маънолари

ҳайда

фл

1. Бирор томонга қараб юришга қистамоқ; боришга мажбур қилмоқ; йўлламоқ.

  1. Ўн бир кишини банди қилиб, қўлларини чилвир билан боғлатди-да, олдига солиб ҳайдаб кетди. К. Яшин, Ҳамза

  2. Йигитали подани ўтган ҳафта ўтлаган ерига —

  3. сой бўйига ҳайдади. Т. Малик, Ажаб дунё

  4. Узоқда чироқ милтиллаб кўринди Отни тўғри ўша томонга ҳайдади. М. Ҳазратқулов, Журъат

2. кўчма Бирор томонга юритмоқ, йўналтирмоқ, йўналишини бурмоқ (жонсиз нарсалар ҳақида).

  1. Кўтармалик билан ишинг бўлмасин! Сувни Сояриққа ҳайдаб, Оқсоқолнинг қулоғидан хабар ол. Н. Сафаров, Уйғониш

  2. Катталар хўп деса, тоғни тешиб, Тожиксойни ҳайдаб келамиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.

3. Мавжуд жойидан, маълум макондан кетказмоқ, кетишга мажбур қилмоқ.

  1. Ўша, Муқаддам ҳайдаб юборганидан бери бу уйга қадам босишга ҳақи йўқлигини биларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. Йўқ қайси диёнатли ота қўй оғзидан чўп олмаган ўғлини оқ қилиб, даргоҳидан ҳайдар экан?! К. Яшин, Ҳамза

  3. Ўртоқлари олдида ялиниб борган экан, ҳайдашибди-ку Ҳ. Назир, Ёнар дарё

4. кўчма Йўқ қилмоқ; кетказмоқ.

  1. Дилингиздаги васвасаларни ҳайданг. К. Яшин, Ҳамза

  2. Экинзорларда бўладиган тонгги бир тароват муздек шабада — барчаси Авазнинг кўнглидан мужмағил, оғир туш асоратини ҳайдагандек бўлди. С. Сиёев, Аваз

  3. Кек сақламас, дилхиралигини ҳайдаб, ўзини идора эта олар эди. С. Сиёев, Аваз

5. Иш, мансаб ва шу кабилардан четлатмоқ, маҳрум қилмоқ; қувмоқ, кетказмоқ.

  1. ўшаларнинг ёрдами билан қамалмай қолибдилар-у, фақат ишдан ҳайдалибдилар. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ

  2. Николай тахтдан ҳайдалиб, инқилоб бўлган кун олти яшар гўдак эканман. Н. Сафаров, Оловли излар

  3. Билса, институтдан ҳайдайди. Гулдаста

6. Транспорт воситасини миниб, юргизиб, бошқариб бормоқ.

  1. Отам арава ҳайдар эди. Акам машина ҳайдайди.

  2. У дўконларга газлама ташиди, извош ҳайдади. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Бирон кор-ҳол бўлмасин, деб моторга ўт бериб, жадал ҳайдаб кетди. С. Аҳмад, Юлдуз

7. Ерни махсус асбоб (плуг, омоч, сўқа каби) тиши билан тилиб, ёриб, ўйиб юмшатмоқ.

  1. Ерни трактор билан ҳайдамоқ. Ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда. Мақол

  2. Тушдан кейин уйга келиб, буғдой ўраман арпадан бўшаган ерни ҳайдаб, мола босаман. С. Сиёев, Ёруғлик

8. ким. Иситиш ёки қайнатиш йўли билан таркибий қисмларга ажратмоқ; шу йўл билан бирор нарса ажратиб олмоқ.

  1. Спирт ҳайдамоқ.


ҲАЙДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

HAYDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
6873
Сўзнинг тескари ёзилиши
адйаҳ
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
84

ҳайда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

ҳайда сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ҳайда сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+