ҳайбатли
билан улашинг
1. Улуғвор кўринишли, салобатли, баҳайбат.
-
Ҳайбатли баланд тоғлар ой ёғдусини ҳам ютиб юборгудек қорайиб, ваҳм соларди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Яссавий мақбарасини Темир Кўрагон бино қилдирган, кўп ҳайбатли, муҳташам мақбара. Ойбек, Улуғ йўл
-
Ичкарида тасаввурига сиғмайдиган ҳайбатли нарса пойлаб тургандай бўларди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа
2. кўчма Ваҳимали, даҳшатли.
-
Жанг бўлади кўп ҳайбатли, Ёв ғаламис, қув, шиддатли. М. Шайхзода, Тошкентнома
-
Фронтнинг унча ҳам катта бўлмаган бир участкасига тўпланган мингларча замбарак гумбурлашидан ҳайбатли бир гувуллаш ҳосил бўлдики А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
ҲАЙБАТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYBATLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайбатли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар