ҳайбат
билан улашинг
1. Улуғвор кўриниш; важоҳат, салобат.
-
Баъзида тоғлар ҳайбати, денгизлар тўлқинига қараб, бу мўъжиза олдида беихтиёр ичимиздан хўрсиниқ келади. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
[Очил бува] Чинортоғ этагида ҳайбат билан қорайиб турган чинорга узоқдан тикилиб, тонг оттирди. А. Мухтор, Чинор
-
Мозористон ҳайбати, мозористон сукунати уни ғамгин ўйлар гирдобига ботиради. С. Сиёев, Ёруғлик
2. кўчма Ваҳимали ҳис-туйғу, шундай ҳис-туйғу уйғотувчи нарса, ҳолат; ваҳм.
-
Аҳмадбек минди тарлоннинг белига, Ҳайбат билан қаради соғ-у сўлига. Ойсулув
-
Аждарҳо домига Шакар кетади, Аждарҳо ҳайбати шундай бўлади. Ширин билан Шакар
ҳайбат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳайбат қилмоқ
-
Эркак таҳдидли товуш билан аёлга ҳайбат қиларди: — Мен сенга айтяпман, овозингни чиқара кўрма, секин олдимга туш. Ф. Насриддинов, Тундаги воқеа
-
Йўлбарс каби жойдан турсанг қўзғалиб, Ҳар тарафга ҳайбат қилсанг на бўлди? Нурали
ҲАЙБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҲАЙБАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҲАЙБАТ сўзига берилган маънолар
ҳайбат сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ҳайбат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар