иссиқхона
билан улашинг
1. Ҳаммомнинг терлатадиган даражада иситиладиган алоҳида хонаси.
-
Яқингинада юз ва сочларини силаб эсган шабада ҳозир сусайиб, ҳаво ҳаммомнинг иссиқхонасидагидай дим бўлиб қолди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Ўсимлик ёки ҳайвонларни совуқ вақтда парваришлаш учун қуёш нури билан иситиладиган махсус ойнавон қурилма, бино.
-
Парниклар ва иссиқхоналарда етиштирилган эртанги сабзавот.
-
Гоҳ идорада, гоҳ лабораторияда, гоҳ ўсимлик, гуллар ўстирилаётган иссиқхонада тўқнаш келиб қолишса, расмийгина саломлашиб ўтишади. С. Нуров, Нарвон
-
Қўшни маҳалладаги иссиқхона эгаси олтмиш минг сўм ойлик бермоқчилигини айтди. Газетадан
ИССИҚХОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISSIQXONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иссиқхона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар