иссиқлик
билан улашинг
1. Иссиқ ҳолат (даража).
-
Қум барханлари силсиласи узра жимирлаб ҳарорат кўтарилар — бу ерда иссиқлик жуда баланд бўлишига қарамай, Меъмор қийналмай нафас олар эди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. айнан Иссиқ 1.
-
Реакторда бўладиган иссиқликни чиқариб ташлаш учун икки контурли система қўлланади. Фан ва турмуш
-
Кумуш иссиқлик ва электрни бошқа металларга қараганда яхши ўтказади, ёруғликни яхши қайтаради. Газетадан
3. Халқ табобатида: юқори калорияли таом, егулик-ичкиликлар (қази, палов, ширинлик ва бошқалар)
-
Ялпиз. Иссиқлик сиқиб чиқарилган селига пича сирка қўшиб ичилса, ички аъзоларда содир бўладиган қон қуюлишини тўхтатади. К. Маҳмудов, Кўкда гап кўп
-
Шарқ халқлари орасида овқатларни иссиқлик ва совуқлик деб бўлиб ҳам юритилади. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
4. тиббий Қаттиқ терлаш ва тернинг секин буғланиши оқибатида ёки бирорта касаллик туфайли терида пайдо бўладиган тошма, пуфакчалар.
-
Боланинг баданига иссиқлик тошибди.
5. кўчма Яхшилик, фойда, ёруғлик.
-
Деҳқон бундан иссиқлик чиқишига ишончини йўқотгач, асабийлашган ҳолда қичқирди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ИССИҚЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISSIQLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иссиқлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар